Намибия Германиядан оммавий қатл учун товон талаб қилмоқда

Намибия Германиядан оммавий қатл учун товон талаб қилмоқда

Намибия Германиядан геноцид учун товон пули талаб қилмоқда, аммо Берлин ҳали унинг миқдори тўғрисида қарор қабул қилмаган. 

Гап Намибия Германиянинг мустамлакаси бўлган вақтдаги воқеалар ҳақида кетмоқда. У пайтда немислар кўпинча маҳаллий аҳолини ўлдирган ёки уларни конслагерларга ҳайдаган. Берлин олти йил олдин воқеани геноцид деб тан олган, аммо товон пули тўламаган.

1904–1908 йилларда, замонавий Намибия ҳудуди Германиянинг Жануби-Ғарбий Aфрикаси томонидан ишғол қилинганида, Германия экспедиция кучи Африка қабилаларининг қўзғолонини бостирди. Кейин улар мамлакат аҳолисининг аксарият қисмини ташкил қилди. Немис ҳукумати тирик қолганларни саҳрога "ҳайдаб юборди" – кўпчилик у ерда очликдан ўлган ёки консентрацион лагерларга жўнатилган. Тарихчиларнинг фикрига кўра, Ҳереро қабиласининг 65 дан 80 минггача вакили ва Нама қабиласининг 20 мингга яқин вакили вафот этган.

Aфрикаликлар, Германия томони нафақат ҳукумат билан, балки қабила раҳбарлари билан ҳам музокара ўтказиши керак, деб ҳисоблашади. Намибия қабилаларининг айрим вакиллари мамлакат ҳукумати ўз лойиҳаларига ҳомийлик қилиш учун компенсация тўловларини "қўлларига олмоқчи" деб ҳисоблашади.

Германия расмийлари ортиқча изоҳ бермаяпти. Маълумот учун, собиқ мустамлакачиларнинг бирортаси ҳам бир аср аввалги воқеалар юзасидан собиқ мустамлака билан музокараларга киришмаган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!