Наманганлик ҳайдовчилар автомобиллардан улкан арча ясашни режалаштиришди

Наманганлик ҳайдовчилар автомобиллардан улкан арча ясашни режалаштиришди

Бу республика тарихида илк бор ташкил этиладиган акция ҳисобланади. Наманганлик ҳайдовчилар жами 400 та автомобилдан иборат улкан янги йил арчасини бунёд этишга бел боғлашди. Арча шаҳардаги Ирвадан кўли ёнида жойлашган отчопарда бунёд этилади.

— Ғоямизни Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров ҳам қўллаб-қувватлади, — деди акция ташкилотчиси Максим Семаев. — Арчамиз янги 2019 йил шарафига бунёд этилади. Биз барча хоҳловчиларни автомобиллардан иборат янги йил арчасига лутфан таклиф этамиз!..

Акцияни вилоят йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари назорат қилади ва айнан улар акция иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлайди. Арча атрофларида тез ва соз овқатланишга мўлжалланган кўча кафелари, қайноқ чой, кофе албатта бўлади. Асосийси, янги йил арчаси томошасига келганларни Қорбобо ва Қорқиз ҳам қарши олишади, вақтни кўнгилдагидек ўтказишларида ўз ҳиссаларини қўшишади.Ушбу тантанали тадбир 2018 йил 23 декабрида бўлиб ўтади.

Manba: zamin.uz
 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!