Наманганлик аёлнинг яна 6 кишига коронавирус юқтиргани маълум бўлди

Наманганлик аёлнинг яна 6 кишига коронавирус юқтиргани маълум бўлди

Олдинроқ Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 29 тага кўпайгани ҳақида хабар бергандик.

Наманган вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, булардан 6 киши наманганлик. Яъни Наманганда яна 6 та коронавирус ҳолати аниқланган.

Ёдингизда бўлса, олдинроқ Умрага бориб келган наманганлик аёл коронавирусга чалинган ва онасига юқтирганди. Онаси эса 72 ёшида сурункали касаллиги туфайли вафот этганди.

Маълумотларга кўра, айнан шу наманганлик аёл синглиси, синглисининг келини, акаси, акасининг хотини, жияни ва тиббий патронаж ҳамширасига ҳам коронавирус юқтирган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!