Наманганлик 60 ёшли онахон шаҳардаги дўконга ўғирликка кирди

Наманганлик 60 ёшли онахон шаҳардаги дўконга ўғирликка кирди

Шу йил 27 ноябрь куни Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 25 ноябрь куни соат 15:00 дан соат 16:30 гача бўлган вақт оралиғида номаълум шахс Наманган шаҳрида жойлашган савдо дўконидаги темир сейфида бўлган 5.000.000 сўм пулларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган, дея хабар бермоқда Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Наманган шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари ва ҲПБ профилактика инспектори томонидан олиб борилган тезкор суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи,1960 йилда туғилган аёл содир этганлиги аниқланган ва ундан далилий ашё олинган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 28 ноябрь куни Ўз.Р ЖКнинг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!