Намангандан шикоят: тез тиббий ёрдам ходимларига ажратилган рағбатлантириш пуллари тўлиқ берилмаяпти

Намангандан шикоят: тез тиббий ёрдам ходимларига ажратилган рағбатлантириш пуллари тўлиқ берилмаяпти

Хабарингиз бор, “Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимларини қўшимча моддий рағбатлантириш тўғрисида” Ҳукумат қарори (458-сон, 30.07.2020 й.) қабул қилинган эди.

Қарорга мувофиқ, коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши кураш, аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги ва саломатлигини сақлашга жалб қилинган тез тиббий ёрдам ходимлари қуйидаги миқдорда бир марталик моддий рағбатлантирилади:

🔸 врачларга – 5 млн сўм;
🔸 ўрта тиббиёт ходимлари (фельдшерлар ва санитарлар)га 4 млн сўм;
🔸 ҳайдовчиларга – 3 млн сўм.

Аммо "Aniq.uz"га йўлланган мурожаатга кўра, Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманида тез тиббий ёрдам ходимларига, хусусан, ҳамшираларга белгиланган бир марталик рағбатлантириш пуллари тўлиқ берилмаган. Мурожаат муаллифи ҳамшираларга 2 млн атрофида пул берилганини айтмоқда.

P/S. Бу борада аниқ хулоса чиқариш фикридан йироқмиз. Боиси, ҳақиқат Яратганга ва тегишли одамларгагина маълум. Умид қиламиз, тегишли ташкилотлар ушбу ҳолат бўйича муносабат билдиришади ва керакли чораларни кўришади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!