Намангандаги қурилиш объектидан одам бош суяклари топилган

Намангандаги қурилиш объектидан одам бош суяклари топилган

Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳар Чорсу деҳқон бозори рўпарасидаги қурилиш ҳудудидан одам бош суяклари топилганлиги ҳақидаги хабар тарқалди.

Ҳудуддаги Ғишткўприк МФЙ раисининг ўша ерлик мухбирлардан бирига берган маълумотларига кўра, ҳудуддан оқиб ўтувчи канал атрофига ўтган шанба ва якшанба куни қурилиш объектларидан олинган тупроқлар тўкилган. Бу ҳақда Даракчи газетасида баён ёзилмоқда.

Маҳалла раиси мухбир гувоҳлигида ҳудудни кўздан кечириб, пастликка тушиб бир дона калла суягини топиб чиққан ва бундай суяклар 5-6 та эканлигини билдирган. Аммо шу вақтгача ҳеч ким тегишли ташкилотларга мурожаат қилмаган. Воқеа жойига участка инспектори ҳам етиб келган.

Шунингдек, Чорсу деҳқон бозори рўпараси, Жозиба дўкони орқасидаги бунёдкорлик ишлари олиб борилаётган манзилда ҳам одам бош суяклари топилган.

Қурувчиларнинг малум қилишича, қурилиш ишлари бошланганидан буён бундай бош суяклари жуда кўп топилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!