Намангандаги машина бозорида жанжал юзага келди

Намангандаги машина бозорида жанжал юзага келди

Янги Наманган туманида яшовчи 1984 йилда туғилган, автомашина савдоси билан шуғулланувчи фуқаро ўзига тегишли бўлган «Спарк» русумли автомашинасини сотиш мақсадида Янги Наманган тумани, «Келажак тонги» МФЙда жойлашган автомашиналар сотиш бозорига боради.

У бозор атрофида юзага келган тирбандлик туфайли ўзидан олдинда турган «Тико» русумли автомашина ҳайдовчиси, Чортоқ туманида яшовчи 1987 йилда туғилган, муқаддам 2009 йилда ЖКнинг 166-моддаси билан судланган, автомашина таъмирлаш ишлари билан шуғулланувчи фуқаро билан ўрин-жой талашиб, бақир-чақир қилиб, атрофдагиларни ўзига тортиб, бир-бирлари билан ўзаро оғзаки равишда тортишишган.

Тортишув давомида бирор бир киши тан жароҳати олмаган ва шикастланиш белгилари аниқланмаган.

Мазкур тортишув атрофдаги фуқаролар томонидан уяли алоқа воситаларида видеотасвирга олиниб, ижтимоий тармоқларга чиқариб юборилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!