Намангандаги мактаб ва маҳалла ариғида нега ҳар куни қонли сув оқаётганига изоҳ берилди

Намангандаги мактаб ва маҳалла ариғида нега ҳар куни қонли сув оқаётганига изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Наманганда мактаб ва маҳалла ариғида ҳар куни қонли сув оқаётгани айтилган видео ва фотолар тарқалди.

Ҳолат бўйича Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати маълумот тақдим этди.

Маълум қилинишича, хабарга асосан Наманган шахар Ички ишлар бошқармаси ва Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан воқеа жойи, яъни "Янги Наманган" тумани, "Ишонч" Махалла фуқаролар йиғини, Ғазина кўчаси ўрганилганда, шу кўчада жойлашган кушхонадан чиққан чиқинди сув канализация тармоғидан тошиб кўчадаги ариқга қўйилаётганлиги аниқланди.

Аниқланган холатни бартараф этиш юзасидан ишлар ташкиллаштирилди.

"Ҳурматли фуқаролар мурожаат юзасидан юқоридаги холатни тўлиқ бартараф этилгандан сўнг, қўшимча маълумот тақдим этамиз", - дейилади хабарди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!