Намангандаги айрим мактабларда ўқиш онлайн тарзда давом эттирилади

Намангандаги айрим мактабларда ўқиш онлайн тарзда давом эттирилади

Наманган вилоят ҳокимлигининг 2023 йил 16 январдаги 01/10-248-сонли йиғилиш баёни, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғининг 2023 йил 16 январдаги 14-сонли буйруғига асосан III чоракдаги ўқув жараёни совуқ об-ҳаво сабабли жорий йилнинг 23 январь кунидан бошланиши белгиланган.

2023 йил 23 январь куни вилоятимиздаги 710 та умумтаълим мактабларидан 692 та умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари тўлиқ бошланади.

Қолган 18 та умумтаълим мактабларида ўқув жараёнлари иситиш тизимида таъмирлаш ишлари тўлиқ якунлангунча масофавий тарзда ўқитилади.

Масофавий ўқитиладиган мактаблар:

Наманган шаҳар 1, 7, 50, Мингбулоқ туман 4, 25, Поп туман 1, Норин туман 1, Чуст туман 74, Чортоқ туман 16, 49, Янгиқўрғон туман 9, 10, 15, 42, 43-мактаблар;

Чуст туман 42-сонли, Учқўрғон туман 46-сонли ва Норин туман 47-сонли махсус мактаб-интернатлари.

Вилоятимизнинг шаҳар ва туманларини боғловчи маршрутли автобусларни метан газ ёқилғиси билан тўлдириш учун алоҳида АГНКСларда шароитлар яратилди ва ҳозирда газ тўлдириш ишлари олиб борилмоқда.

«Қўқон-Андижон» шаҳарлараро йўловчи поездига яна 3 та вагон қўшиб берилди. Поп тумани ҳудудида йўловчи поезди «Яккатут» тўхташ пункти, «Поп-1» ва «Поп-2» станциялари ҳамда «Санг» тўхташ пунктларида йўловчиларга хизмат кўрсатади.

Барча пункт ва станцияларда йўловчилар учун зарур шароитлар яратилди. Барча йўналишлар бўйича сотувда билетлар мавжуд.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!