Наманганда йирик цемент заводи қурилади

Наманганда йирик цемент заводи қурилади

Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида Namangan Jinmingyang building materials йирик цемент заводи пойдеворига тамал тоши қўйиш маросими бўлиб ўтди. У Ўзбекистон ва Хитой ҳамкорлигида барпо этилади.

Бу ҳақда Наманган вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров инвесторларнинг ҳудуд иқтисодиётига ишончи мамлакатда сўнгги йилларда олиб борилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар шарофати эканлигини таъкидлади.

Namangan Jin ming yan building materials маҳаллий “Бунёдкор Махсудбек Файз” ва Хитойнинг Hebei Yijia Cheng Trading Co. LTD компаниялари билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Айни пайтда Наманганда хориж капитали иштирокида 200 дан ортиқ корхона фаолият юритмоқда. Шундан 30 таси  Хитой билан ҳамкорликда очилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!