Наманганда яна бир шифокор калтакланди

Наманганда яна бир шифокор калтакланди

Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятида юз берган жанжал видеоси тарқалди. Унда 25-30 ёш атрофидаги йигит катта ёшли шифокорни калтаклаётгани акс этган.

Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментининг хабарига кўра, видеодаги мазкур ҳодиса кеча, 6 февраль куни, соат 10:30 ларда содир бўлган.

22 ёшли А.К Чуст туманида жойлашган 46-сонли оилавий поликлиникада бўла туриб, жамиятда ўрнатилган юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, поликлиникада бўлим мудири лавозимида ишловчи 59 ёшли Х.Л. билан ўзаро гап талашиб, унинг юзига қўли билан уриб, юз ва бурун қисмига тан жароҳати етказган.

Мазкур ҳолат юзасидан А.Қ.га нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисми «а» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!