Наманган шаҳрида хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳри бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирларда фуқаро М.А. фуқаролар М.С. ва А.К.нинг ишончига кириб, 2 000 АҚШ доллари эвазига Корея давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.
Бошқа бир ҳолатда эса фуқаро Р.М. фуқаро М.Б.ни 40 млн сўм эвазига Словакия давлатига ишга юбориши учун келишилган пуллар ҳисобидан 600 АҚШ доллари ва 2,8 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Бош прокуратура маълумотига кўра, Тошкентнинг Яккасарой туманидаги дарахткушлик билан боғлиқ ҳолат юзасидан 8 ноябрь куни ободонлаштириш бошқармаси мансабдорлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодекснинг 198-моддаси 2-қисмига асосан жиноят иши қўзғатилган.
Аргентина терма жамоаси ва «Интер Майами» клуби ҳужумчиси ҳамда сардори Лионель Месси 2025 йил 13–15 декабрь кунлари Ҳиндистонда ўтадиган тур доирасида ҳар бир учрашув учун 107 минг долларгача даромад кўради, деб хабар берmoқda Championat.com нашри.
Халқаро Валюта Жамғармаси ва Visual Capitalist таҳлилига кўра, аҳоли жон бошига ЯИМ бўйича дунёдаги энг қашшоқ мамлакатлар асосан Саҳрои Кабирдан жанубдаги Африкада жойлашган.
Эфиопияда Omo вилоятида, Жанубий Судан билан чегарадош ҳудудда, 9 та Marburg вируси ҳолати қайд этилди ва мамлакатда вируснинг биринчи тарқалиши расман тасдиқланди.
Грузия ва Озарбайжон чегарасида қулаган турк ҳарбий самолёти C-130нинг ҳалокати сабабларидан бири уни уриб тушириш бўлиши мумкинлиги бўйича тадқиқот олиб борилмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон” газетасининг 13 ноябрь куниги 234-сонида чоп этилган “Марказий Осиё янги давр остонасида” сарлавҳали мақоласида таъкидланишича, минтақадаги мамлакатлар узоқ йиллардан кейин биринчи марта биргаликда олдинга юриш, умумий ривожланиш ва барқарорликни таъминлашга қаратилган янги босқичга кириб келди.