Наманганда ва Самарқандда поезд одам уриб кетди

Наманганда ва Самарқандда поезд одам уриб кетди

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти томонидан хабар қилинишича, 10 январь куни темир йўл билан боғлиқ икки бахтсиз ҳодиса рўй берган.

2020 йил 10 январь куни соат 12:25 ларда машинист — 35 ёшли Ш.Ш. бошқарувидаги юк поезди 20 та вагони билан бирга Наманган вилояти, Ғунча шаҳарчаси ҳудудидан ўтувчи «Чортоқ-Наманган» бекатлари оралиғидаги 96 км. 2-пикетида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни кесиб ўтаётган пиёда 2 гуруҳ ногирони (кар-соқов) 31 ёшли З.Я.ни уриб юборган.

Оқибатда З.Я. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилоят Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шу куннинг ўзида, 2020 йил 10 январь куни соат 20:50 ларда машинист Р.Г. бошқарувидаги 7-сонли «Москва-Тошкент» йўналишида ҳаракатланувчи йўловчи поезди Самарқанд вилояти «Зарафшон-Жомбой» бекатлари оралиғидаги 3710 километрида ҳаракатлантириб кетаётган вақтида темир йўлни белгиланмаган жойидан кесиб ўтмоқчи бўлган пиёда 53 ёшли Р.Б.ни уриб юборган.

Оқибатда Р.Б. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Транспорт прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ҳурматли фуқаролар! Сиздан темир йўл яқинида ҳаракатланаётганингизда ёки йўлни кесиб ўтаётганингизда белгинланган йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишингизни сўраймиз, дейилади хабарда.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар


Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!