Наманганда тунги 03:00 да аёл босқинчиларга дуч келди

Наманганда тунги 03:00 да аёл босқинчиларга дуч келди

2021 йил 29 сентябрь куни Мингбулоқ туманида яшовчи, 1991 й.т. аёл ариза билан мурожаат қилиб, шу йил 27 сентябрь куни соат 03:00 ларда Чортоқ туманида йўл четида ўтирган вақтида, олдига Нексия русумли автомашинаси келиб тўхтаб, автомашинада бўлган уч нафар нотаниш шахслардан бири тушиб, қўлида бўлган 200.000 сўм пули бўлган сумкасини қўлидан тортиб олиб кетганлигини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Чортоқ туман ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суриштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Учқўрғон туманида яшовчи, 1986 й.т. A.Х.ни бошқарувидаги Нексия-2 русумли автомашинасида бирга келаётган шериги, Учқўрғон туманида яшовчи, 1981 й.т. Х.И.лар содир этганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Чортоқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 2021 йил 29 сентябрь куни Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!