Наманганда томорқасида 57 туп кўкнори етиштираётган фуқаро аниқланди

Наманганда томорқасида 57 туп кўкнори етиштираётган фуқаро аниқланди

10 май куни Наманган вилояти Норин туманида ўтказилган тадбирда томорқасида кўкнори етиштираётган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Унга кўра, Норин тумани «Тегирмонбоши» маҳалласида яшовчи фуқаронинг (1959 й.т.) яшаш ҳовлиси холислар иштирокида кўздан кечирилганида, у ҳовлидаги экинлар орасида 57 туп кўкнори ўсимлигини экиб, парваришлаётганлиги аниқланган.

Наманган вилояти ИИБ ЭКБнинг хулосасида, ушбу ўсимликлар таркибида гиёҳванд модда сақловчи «кўкнори» ўсимлиги эканлиги кўрсатилган.

Ҳолат бўйича Норин туман ИИБ ТБ томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 1-қисми (экиш тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!