Наманганда тиббиётни яхшилаш учун 5 та оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилади

Наманганда тиббиётни яхшилаш учун 5 та оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилади

- Келгуси икки йилда 17 та маҳаллада оилавий шифокорлик пунктлари ҳамда Наманган шаҳрида 5 та оилавий поликлиника фаолияти йўлга қўйилади.

- Қон босими ва онкологик касалликларини даволаш учун, аҳолига энг зарур дори воситалари бепул етказилади.

- Буйрак касалликларини эрта аниқлаш мақсадида, барча бирламчи тиббиёт муассасалари экспресс-тест воситалари билан таъминланади.

- Онкологик касалликларни эрта аниқлаш учун, 45 ёшдан ошган 210 минг аёл ҳар йили скрининг текширувидан ўтказилади.

- Уйчи, Янгиқўрғон ва Чустда 3 та туманлараро перинатал марказлар ташкил қилинади.

- Учқўрғон ва Попда 2 та ўткир қон-томир касалликлари марказлари фаолияти йўлга қўйилади. Уларда гемодиализ хизмати ҳам кўрсатилади.

Шунингдек, ҳар йили 430 минг нафар болалар ва ҳомиладор аёллар витаминлар билан бепул таъминланади.

- Косонсой, Норин, Поп, Учқўрғон, Чуст, Тўрақўрғон, Мингбулоқ, Янгиқўрғон ва Чортоқда урология ва эндокринология йўналишлари бўйича; Учқўрғон, Норин, Чортоқ, Тўрақўрғон, Наманган, Мингбулоқ, Янгиқўрғон, Косонсойда неврология ва эндокринология йўналишлари бўйича Республика ихтисослашган марказлар вилоят филиалларининг туманлараро бўлимлари ташкил қилинади.

- Янгиқўрғон, Давлатобод туманлари тиббиёт бирлашмалари лапароскопик ускуналар билан таъминланиб, каминвазив операциялар ўтказиш йўлга қўйилади.

- Аҳолига юқори технологик тиббий хизматлар кўрсатиш кўлами кенгайтирилади.

- 350 нафар туғма юрак нуқсони бор болалар юқори технологик операцияга муҳтож. Уларни бепул даволаш йўлга қўйилиб, бунга 14 миллиард сўм йўналтирилади.

-Юқори технологик, мураккаб жарроҳлик операциялар кўламини кенгайтириш учун Кардиология марказининг Наманган филиали 9 миллион евролик тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланади.

- Травматология ва ортопедия марказининг Наманган филиалига янги бино ажратилади ва моддий техник-базасини яхшилашга 21 миллиард сўм йўналтирилади.

- Наманган шаҳрида халқаро университет ва замонавий клиникадан иборат Тиббиёт кластери ташкил этилади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!