Наманганда тепловоз рельсда ухлаб ётган фуқарони босиб кетди

Наманганда тепловоз рельсда ухлаб ётган фуқарони босиб кетди

Жорий йил 22 июл. куни соат 23:55ларда Наманган вилояти Чортоқ тумани Навбаҳор маҳалласи ҳудудидан ўтувчи Чортоқ – Уйчи темир йўл оралиғининг 111-километри 8-бекатида Қўқон локоматив депоси Андижон филиалига қарашли тепловоз ҳаракатланиб кетаётган бўлган. Шу вақтда темир йўл изида ухлаб ётган фуқарони кўрган машинист сигнал орқали уни уйғотишга ва поездни тўхтатишга ҳаракат қилган. Бироқ, афсуски, шовқиндан фуқаро уйғонмаган. Поезд ҳам тўхташга кечиккан.

Оқибатда бахтсиз ҳодиса рўй берган.

Ҳодиса натижасида оғир тан жароҳати олган 4 нафар фарзанднинг отаси 57 ёшли фуқаро кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамай, жорий йил 27 июль куни Чортоқ тумани шифохонасининг жонлантириш бўлимида вафот этган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!