Наманганда танишини ечинтириб, кийимсиз ҳолатда видеога олган ва таҳдид қилганлар қўлга олинди

Наманганда танишини ечинтириб, кийимсиз ҳолатда видеога олган ва таҳдид қилганлар қўлга олинди

Жорий йил 13 апрель куни, Янгикургон яшовчи, 1989 йилда туғилган фуқаро Наманган вилояти ИИБ бошлиғи номига ариза билан мурожаат қилиб, 2021 йил 8 апрель куни Чортоқ туманида яшовчи “Р” ва “У” исмли танишлари шу йил 8 апрель куни яшаш хонадонига келиб, биргаликда спиртли ичимлик истеъмол қилиб, маст бўлиб қолганлигидан фойдаланиб, эгнидаги барча кийимларини ечиб шарманда қилиш мақсадида кийимсиз ҳолда телефонларига видео тасвирга олиб, уйида сақлаб келаётган қуритилган укроп ва ошкўкларни гиёҳванд моддалари деб, видео тасвирга олиб, ҳозирги кунда ушбу видео тасвирларни интернет тармоғи орқали тарқатиб, шарманда қилиш билан қўрқитиб, 20.000.000 сўм пул талаб қилаётганликларини маълум қилиб, чора кўришни сўраган.

Фуқаронинг аризасида кўрсатилган ҳолатларни текшириш мақсадида, вилоят ИИБ ЖҚБ тезкор вакиллари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида, Наманган шаҳар Хамроҳ кўчасида аризада номи келтирилган шахслар фуқародан махсус кимёвий ишлов берилган 20.000.000 сўм пулларни олган вақтларида тезкор тадбир иштирокчилари томонидан ушланган.

Ушбу ҳолат бўйича шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2021 йил 15 апрель куни Ўз.Р ЖКнинг 165-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!