Наманганда спиртли ичимликдан вафот этганлар сони 6 кишига етди

Наманганда спиртли ичимликдан вафот этганлар сони 6 кишига етди

Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида спиртли ичимликдан заҳарланган 6-бемор 6 январь куни вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Газета.uz»га маълум қилди.

Ҳозирда 6 нафар бемор соғайган, бир нафари эса реанимацияда оғир аҳволда қолмоқда.

Ушбу ҳолат юзасидан 2 нафар шахс А.С. (сотувчи) ва етказиб берувчи аёл Н.А.га (уй қамоғи) нисбатан эҳтиёт чораси қўлланилган.

Уларга нисбатан Жиноят Кодексининг 186 моддаси, 4-қисми «а» банди билан жиноий иш қўзғатилди.

Олдинроқ умумий жабрланганлар сони 13 нафарни ташкил этгани ҳақида хабар берган эдик.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!