Наманганда саккиз марта судланган аёл яна жиноятга қўл урди (видео)

Наманганда саккиз марта судланган аёл яна жиноятга қўл урди (видео)

Наманганда муқаддам саккиз марта судланган аёл ёш қизларнинг тақинчоқларини ўғирлаб, яна бир бор жиноят содир этди. Бу ҳақда «Севимли» телеканалининг «Замон» ахборот дастурида хабар берилди.

35 ёшли Одина ёш қизларнинг қулоғидаги зиракни ўғрилаш билан шуғулланган. Журналистлар суд олдидан у билан суҳбатлашишга муваффақ бўлди.

«Қамалиб келганимдан кейин уйдагилар қўйишмади, шу билан кўчада қолиб кетдим. Уйим йўқлигидан, қийналиб кетганимдан шу ишларни қилдим. Болам оч қолса, қараб турмайман-ку», — дейди судланувчи.

Таъкидланишича, аёл собиқ эридан бир нафар фарзанди билан ажрашган, доимий саргандорликда яшаган, ҳар гал қамоқдан чиққач, бу йўлга қайтиб кирмайман дейди.

«Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди томонидан ҳозирги кунга қадар 51 аёлга нисбатан 38 та жиноят иши кўриб чиқилди. Мазкур жиноят ишлари таҳлил қилинганида уларнинг орасида муқаддам судланганлар ҳам бор бўлиб, бунга сабаб Хотин-қизлар қўмиталари, маҳаллалар, пробация гуруҳлари томонидан ишланмаганидир. Аёл саккиз маротаба Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғирлик) билан судланган. Синов муддати даврида Одина пробация гуруҳига юборилган. Бироқ паспорти йўқлиги, бир неча бор ҳокимиятга учрагани, аммо улар паспорт олишга ҳам ёрдам бермаганлигини, пробация гуруҳлари томонидан у ишга жойлаштирилмагани маълум бўлди», — дейди Жиноят ишлари бўйича Наманган шаҳар суди судьяси Султонмурод Холмақсудов.

Одина Жиноят кодексининг 169-модда 3-қисми «а» банди билан айбдор деб топилиб, унга 5 йил-у 1 ой муддатга озодликдан чеклаш жазоси тайинланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!