Наманганда қўшнилар 35 ёшли эркакни жиноят устида қўлга олди

Наманганда қўшнилар 35 ёшли эркакни жиноят устида қўлга олди

Шу йил 17 сентябрь куни Чуст туманида яшовчи 1963 йилда туғилган фуқаро ариза билан мурожаат қилиб, 15 сентябрь куни соат 22:30 ларда яшаш уйида ҳеч ким йўқлигидан фойдаланган номаълум шахс, ҳовлисига дарвоза орқали кириб, нархи 7.000.000 сўмлик бир бош молини ўғрилаб кетаётганида қўни-қўшнилари томонидан ушлаб олганликларини маълум қилиб, ушбу шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.

Олиб борилган суриштирув ҳаракатлари натижасида, ушбу жиноятни содир этган шахс Чуст шаҳрида яшовчи 1985 йилда туғилган фуқаро эканлиги аниқланиб, тегишли кўргазмалар олинган.

Ҳозирда ушбу ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўз.Р ЖКнинг 25,169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!