Наманганда қарзини бермагани учун танишини пичоқлаган йигит 7 йилга қамалди

Наманганда қарзини бермагани учун танишини пичоқлаган йигит 7 йилга қамалди

Наманган шаҳрида 1995 йилда туғилган, касби қассоб бўлган Олимхон исмли йигит икки ярим миллион сўм қарз олган таниши Муҳсиновни пичоқлаб, унга оғир тан жароҳати етказди. Бу ҳақда «Sevimli» телеканалининг «Zamon» информацион дастурида маълум қилинди.

Ушбу жиноят иши Жиноят ишлари бўйича вилоят судида кўриб чиқилди. Гувоҳлар кўрсатмалари, далилий ашёлар ўрганилди.

Ўша куни Олимхон таниши Муҳсиновни «Бунёдкор» МФЙ ҳудудидаги «Ёшлик барака» бозори ҳудудида учратиб, ундан қарзини қайтаришни сўрайди.  Бироқ ўртада жанжал келиб чиқади. Атрофдаги одамлар иккаласини ажратиб, Муҳсиновни бозордан чиқариб юборади. Шунда Олимхон Муҳсиновнинг орқасидан югуриб бориб, унга ёнидаги ошхона пичоғи билан ташланади ҳамда Муҳсиновга ўта оғир жароҳат етказади.

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти суди  томонидан Олимхонга 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!