Наманганда қаҳвахонада қотиллик содир этган «разборшик» 20 йилга қамалди

Наманганда қаҳвахонада қотиллик содир этган «разборшик» 20 йилга қамалди

Наманган шаҳрининг Гўзал даҳасида жойлашган Барлос қаҳвахонаси яқинида 2018 йил 27 октябрда қотиллик жинояти содир этилганди.

Дарё нинг ёзишича, шу куни маҳаллий разборшик ҳисобланадиган 24 ёшли Н.К. қаҳвахонда икки йигит билан можарога боради ва ташқарига чиққанда улардан бирининг юрагига пичоқ уради. 21 яшар Ж.Ж воқеа жойида ҳалок бўлади, унинг шериги эса қорнидан яраланади.

Қотил қўлга олинган ва мазкур ҳолат бўйича ЖКнинг 97-моддаси ( Қасддан қотиллик ) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Мазкур жиноят ишини кўриб чиққан Жиноий ишлар бўйича Наманган вилоят судининг судьяси Азамат Ғаффоровнинг Дарё га маълум қилишича, Н.К муқаддам 6 маротаба судланган бўлиб, жиноятларнинг деярли барчаси безорилик, оғир тан жароҳати етказиш билан боғлиқ бўлган.

Суд жараёнида Н.К. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми л банди, 25,97-моддаси 2-қисми а,л бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбдор деб топилди. Унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаб, жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташи белгиланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!