Наманганда пиёда Damas уриб кетиши оқибатида вафот этди

Наманганда пиёда Damas уриб кетиши оқибатида вафот этди

Наманган вилояти Поп туманида Damas пиёдани уриб кетди, дея хабар қилмоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, 2021 йил 19 ноябрь куни соат 23:30 ларда, Поп–Навбаҳор йўлининг 34-километрида, «Янги Хўжаобод» МФЙ ҳудудида, Поп туманида яшовчи, 1981 йилда туғилган фуқаро Damas автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёда, Поп туманида яшаган, 1967 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.

Оқибатда пиёда тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Поп туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 2021 йил 20 ноябрь куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (одам ўлимига сабаб бўлган транспортдан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!