Наманганда онасининг номида бўлган машинани бошқарган йигит пиёдани уриб юборди

Наманганда онасининг номида бўлган машинани бошқарган йигит пиёдани уриб юборди

2020 йил 2 декабрь куни Наманган шаҳар "Ёшлик" маҳалласи ҳудудидаги “Мустақилликнинг 10 йиллиги” кўчасида аянчли ЙТҲ содир бўлди. Бу ҳақда Наманган ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Уйчи туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган фуқаро, онасининг номида бўлган Спарк русумли автомашинани бошқариб бораётиб, ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, йўлни кесиб ўтаётган пиёдани уриб юборган. 

Натижада Наманган шаҳрида яшаган, 1967 йилда туғилган фуқаро оғир тан жароҳати олиб, шифохонада вафот этган.

Ушбу ҳолат бўйича Наманган шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги ТБ томонидан 2020 йил 2 декабрь куни Ўз.Р ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилганлиги айтилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!