Наманганда онасидан сўккани учун эркакнинг чакка суягини синдирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

Наманганда онасидан сўккани учун эркакнинг чакка суягини синдирган шахсга жиноят иши қўзғатилди

29 май куни соат 23:30 ларда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида икки фуқаро ўртасида юзага келган жанжал оқибатида улардан бири жиддий жароҳат олиб, шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 1988 йилда туғилган фуқаро Тўрақўрғон тумани ҳудудида 1977 йилда туғилган фуқаро билан ўзаро жанжаллашиб, «Нега сен мени онамдан сўкяпсан?», деб унинг бош қисмига боши билан урган.

Оқибатда фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.

Суд тиббий экспертизасининг 14 июнь кунги дастлабки маълумотномасида фуқаронинг бош мия ёпиқ шикасти, бош мия оғир даражали лат ейиши, чап чакка суягини асосга ўтиб синиши, бош мия чап ярим шарларида қон қуйилиши, чап тепа пешона бўлакларини геморрагик типда лат ейиши каби тан жароҳатлари борлиги, оғирлик даражасига кўра ҳаёт учун хавфли бўлган оғир тан жароҳати гуруҳига кириши кўрсатилган.

Ушбу ҳолат бўйича Тўрақўрғон туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан 14 июнь куни Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!