Наманганда номаълум ўғрилар аниқланиб, ушланди

Наманганда номаълум ўғрилар аниқланиб, ушланди

Шу йилнинг 5 январь куни номаълум шахс Наманган вилоятининг Уйчи туманида яшовчи Ш.Т.га тегишли Боғ МФЙ ҳудудида жойлашган 20-сонли савдо дўконига эшик қулфини калит танлаш йўли билан очиб кириб, у ердан 1550 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Уйчи тумани Жийдакапа МФЙда яшовчи Ш.Д., Беруний МФЙда яшовчи Б.Т. ва Қўрғонча МФЙда яшовчи А.А.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!