Наманганда мудҳиш автофалокат: Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

Наманганда мудҳиш автофалокат:  Ҳайдовчи ва йўловчи ҳалок бўлди

Жорий йилнинг 3 сентябрь куни соат 01:30ларда Наманган вилоятининг Косонсой туманида яшаган 31 ёшли Ш.Н. ўз бошқарувидаги Lacetti русумли автомашинани Тўрақўрғон туманидан ўтувчи “Пунгон-Наманган” йўлининг 69-км.да ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни эплай олмай йўлни иккига ажратиб турувчи бетон тўсиққа урилиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Натижада ҳайдовчи Ш.Н. ва автомашинада йўловчи сифатида кетаётган, “Обод” маҳалласида яшаган 31 ёшли О.А. ҳамда “Мовароуннаҳр” маҳалласида яшовчи 27 ёшли Б.Н. жароҳат олиб касалхонага ётқизилган, кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай ҳайдовчи Ш.Н. ва О.А. шу ерда вафот этишган.

Айни пайтда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!