Наманганда мотоцикллар пойгаси бўлиб ўтди

Наманганда мотоцикллар пойгаси бўлиб ўтди
Наманганда Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кунга бағишлаб вилоят ҳокими соврини учун мотопойга бўйича вилоят биринчилигининг 3-босқич мусобақалари ўтказилди.
 
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши томонидан ўтказилган мусобақада тизимдаги техник ва амалий спорт турлари маркази жамоалари иштирок этди.
 
Умумжамоа ҳисобида Норин тумани ўқув спорт техника клуби биринчи, Тўрақўрғон тумани вакиллари иккинчи, Наманган автомобиль мактаби жамоаси учинчи ўринни эгаллади.
 
Ғолиб ва совриндорлар медаль, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
 
Manba: uza.uz

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!