Наманганда МИБ суриштирувчисига табиий газдан 18 млн сўм қарздорлик учун 700 доллар пора таклиф қилинди

Наманганда МИБ суриштирувчисига табиий газдан 18 млн сўм қарздорлик учун 700 доллар пора таклиф қилинди

Мажбурий ижро бюроси Наманган шаҳар бўлими суриштирувчиси Ш.М. 12 октябрь куни вилоят бошқармаси бошлиғи номига билдирги билан мурожаат қилди. Бу ҳақда «Дарё»га бошқарманинг жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими маълум қилди.

Суриштирувчининг мурожаатида билдиришича, унга иш юритувида бўлган Наманган шаҳрида жойлашган маъсулияти чекланган жамиятнинг табиий газдан ноқонуний фойдаланиши оқибатида аниқланган 33 миллион сўмлик зарарнинг 15 миллион сўмини тўлов қилиб, қолган қисмини тўламаслик ва ишни ижобий ҳал қилиб бериши эвазига фуқаро А.С. 700 АҚШ доллари миқдорида пора таклиф этган.

Bildирги асосида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.С.нинг укаси Н.С. суриштирувчига 700 доллар бераётган вақтда қўлга олинди. Унга нисбатан Жиноят кодексининг 211-моддаси, 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

Manba: daryo. uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!