Наманганда МИБ 7 минг долларни ёқиб юбордими?

Наманганда МИБ 7 минг долларни ёқиб юбордими?

Наманган шаҳар МИБ томонидан 2021 йил февраль ойида вилоят Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан бирга ўтказилган тезкор тадбир давомида икки фуқаро 50 долларлик 141 та қалбаки купюрани муомалага киритаётган вақтида қўлга олинган эди.

Аниқланишича, Янгиқўрғон ва Уйчи туманларида яшовчи 2 нафар ҳамда тергов давомида шахсни аниқлаш имкони бўлмаган “Жаниш” исмли фуқаролар олдиндан тил бириктириб, қиймати 50 АҚШ доллари бўлган жами 141 дона қалбаки банк билетларини ўтказиш вақтида ушланган.

Суд мазкур жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмаларини ҳар тарафлама, синчиклаб ўрганиб, судланувчилар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми “б,в” бандлари билан айбдор деб топиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Иш бўйича далилий ашё тариқасида олинган қалбаки 141 дона 50 АҚШ долларини тегишли тартибда йўқ қилиш белгиланган эди. 8 октябрь куни ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида тадбир ташкил этилиб, қалбаки доллар тегишли тартибда ёқиб юборилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!