Наманганда метан газ нархи ошди (ми?) Молия вазирлиги санкция қўллаши мумкин (фото)

Наманганда метан газ нархи ошди (ми?) Молия вазирлиги санкция қўллаши мумкин (фото)

Фуқаролар томонидан бизга келган маълумотларга қараганда 2019 йил 1 январдан бошлаб Наманган шаҳрида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шохобчаларида метан газни нархи яна оширилгани ҳақида мурожаатлар келиб тушди, дея хабар берди ЎзА га Ўзбекистон истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган шаҳар​ бўлими.

Ушбу мурожаатларга аниқлик киритиш мақсадида Ўзбекистон истеъмолчиларни ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Наманган шаҳар ижро этувчи аппарати ишчи гуруҳ тузиб, Наманган шаҳрида жойлашган газ қуйиш шохобчаларида ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш якуни бўйича ҳақиқатдан ҳам Наманган шаҳри бўйича фақатгина 2 та шохобчада газ 2100 сўмдан сотилаётгани, қолган газ қуйиш шохобчаларида эса 1900 сўм ва Эзгу ният сари МЧЖ газ заправкасида 1750 сўмдан сотилаётгани аниқланди. Газ нархини ўзбошимчалик билан кўтариб олган шохобча раҳбарлари билан байрам бўлгани учун боғланиб маълумот олишнинг имкони бўлмаган. Операторлар, Бизга раҳбарият томонидан шунақа топшириқ бўлди , деб қутилиб қолишган.

2018 йил 24 ноябрь куни Молия Вазирлигини RUZ-68-2018-сонли буйруғига асосан 2100 сўмга ошган газни нархини 1900 сўмга туширишга эришилган эди. Агарда газ нархини белгиланган нархдан ошириб сотиладиган газ қуйиш шохобчалари аниқланса, Молия вазирлигининг буйруғига асосан санкциялар қўлланилиши ҳақида огоҳлантиришлар берилган эди. Орадан бир ойдан озгина вақт ўтиб, Наманганда Газ фуелинг статион МЧЖ (халқ тили билан айтганда тешик тош) газ заправка 2018 йил 5 декабрдан газ нархини 2100 сўм, Боғишамол Обод МЧЖ янги йил кириб келиши билан газ нархини 2100 сўмга кўтариб олишгани аниқланди.

Биз бу масалага аниқлик киритамиз. Агарда юқорида номлари келтирилган 2 та заправка газ нархини арзонлаштиришмаса Молия Вазирлигига ҳолат юзасидан билдирги бериб, санкция қўлланилади , дейилади хабарда.

Manba: ЎзА


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!