Наманганда мактаб биносининг фаоллар хонасида ёнғин содир бўлди

Наманганда мактаб биносининг фаоллар хонасида ёнғин содир бўлди

Наманганда мактаб биносининг фаоллар хонасида ёнғин содир бўлди.

ДЁХХ хабарига кўра, 14 июль куни Тўрақўрғон тумани Хўжанд маҳалласидаги 20-сонли умумтаълим мактабида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида воқеа жойига 2 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Бўлинмалар воқеа жойига етиб бориб, кўрилган тезкор ҳаракатлар натижасида ёнғин тўлиқ ўчирилган.

Хабарда айтилишига кўра, ёнғиндан бинонинг 500 кв.м. майдони сақлаб қолинган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ. Ёнғин оқибатида мактаб биносининг фаоллар хонасида сақланган 14 дона спорт тўшаги ёниб зарарланган.

Хонада вақтинчалик ўтказилган электр симларида қисқа туташуви ёнғин содир бўлишининг тахминий сабаби сифатида кўрилмоқда

Ҳозирда моддий зарар миқдори аниқланмоқда. 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!