Наманганда икки фуқарони калтаклаб видеосини тарқатганлар қамоққа олинди (Видео)

Наманганда икки фуқарони калтаклаб видеосини тарқатганлар қамоққа олинди (Видео)

Ижтимоий тармоқларда икки фуқаро 6 нафар шахс томонидан калтакланаётгани акс этган видео тарқалганди. Ушбу ҳолат Наманган шаҳрида содир этилганлиги маълум бўлгач, ички ишлар ходимлари томонидан безорилар қўлга олинди ва айни пайтда уларга нисбатан суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳақда Наманган вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.

7news.uz нинг ёзишича, туғилган кунини нишонлаш мақсадида бўлган йигит шу йил 29 январь куни тунги соат 23. 30 атрофида 5 нафар оғайниси билан Наманган шаҳрида жойлашган тунги клубга бориб, эртаси куни тонгги соат 5 га қадар клубдаги базмни давом эттиради. Сўнг нонушта қилиш мақсадида бошқа бир тамаддихонага келганда шу ердаги уч нафар тенгдошларидан бирини дўппослаб кетади.

Маст ҳолатдагилар билан муштлашишни хоҳламаган йигитлар уларни тинчлантиришга ҳаракат қилади, бироқ вазият жиддий тус олади. Аммо жабрланувчилар ҳолат бўйича ҳеч қаерга шикоят қилмайди.

Муштлашувни бошлаган шахслар кафенинг кузатув камераси хотирасига ёзилиб қолган видеотасвирларни телефонга тушириб, ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборади. Интернет тармоғида кузатувчилар эътиборини қозониш мақсадида бўлган йигитлар қилмишларини ўзлари фош этганликларини сезмай қолди. Наманган шаҳар ИИБ тезкор ходимлари томонидан уларнинг барчаси қўлга олинди.

Эндигина 19-20 ёшга кирган, айримлари коллеж ўқувчиси бўлган ва вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига келтирилган ёшлар спиртли ичимлик ичиб, ярим тунда кўча дайдиш ва муштумзўрлик қилиш оқибатини тушуниб етган бўлса ажаб эмас.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!