Наманганда ҳайдовчи аёл, дугонаси ва яна қатор аёллар ЙҲХБ ходимларига қаршилик кўрсатди

Наманганда ҳайдовчи аёл, дугонаси ва яна қатор аёллар ЙҲХБ ходимларига қаршилик кўрсатди

Наманган шаҳрида қора рангдаги Lexus автомашинасининг ҳайдовчиси бир неча кун аввал олдин давлат рақамисиз ҳаракатланаётган вақтда Наманган вилояти ИИБ йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан тўхтатилган. Аммо аёл ҳайдовчи тўхтатиш ишора белгисига бўйсунмай ҳаракатни давом эттирган.

Куни кеча мазкур автомашинанинг орқа ва ён ойналари қора парда билан жиҳозланганлиги сабабли яна тўхтатилган. Бироқ ҳайдовчи ҳар галгидек ЙҲХБ ходимларига бўйсунмаган.

Шунда, ЙҲХБнинг қўшимча гуруҳлари сафарбарлик қилинди ва натижада атомашина ҳаракати тўхтатилди. Ходимлар томонидан ҳайдовчининг ҳужжатлари текширилганда етарли камчиликлар аниқланди ва автомашинани жарима майдончасига тортишга кўрсатма берилди.

Бироқ, ҳайдовчи ва унинг ёнидаги йўловчи дугонаси хизмат вазифасини бажараётган давлат ходимларига қўпол муомалада бўлиб, бўйруққа бўйсунмай, уларни ҳақорат қилиб қаршилик кўрсатдилар.

Ҳамда соҳа ходимларига қарата автомашинани юргазишга уриндилар. Тез орада воқеа жойига ҳайдовчининг яқин кариндошлари етиб келиб, ЙҲХБ ходимларига тўсқинлик қилдилар.

Ушбу шахсларнинг томонидан ташкил этилган ноқонуний ҳаракатларига қарамай, автомашина Наманган шаҳар жарима майдончасига тортилди.

Наманган вилояти ИИБ хабарига кўра, ҳозирда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!