Наманганда “газзаправка” ёниб кетди

Наманганда “газзаправка” ёниб кетди

Бугун, 2 октябрь куни Наманган туманида Автомобилга газ тўлдириш компрессор шохобчаси (АГТКШ) да йирик ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

Соат 00:13 да Наманган туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига Наманган тумани “Қурама” маҳалла фуқаролар йиғини Қорасув кўчаси 2-уйда жойлашган “Замин Метал Саноат” МЧЖга қарашли 1-АГТКШда ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида маълумот келиб тушган.

Зудлик билан воқеа жойига Наманган туман ва Наманган шаҳар Фавқулодда вазиятлар бўлимлари етиб борган ҳамда ёнғин соат 00:27 да қуршаб олинган ва соат 00:45 да ўчирилди.

Ёнғин натижасида шахобчани биринчи газ қуйиш ускунаси ва шифт қисмида 40 кв.метр жойи ёниб зарарланган. Ёнғин натижасида инсонларни куйиш тан жароҳати олиш ҳамда ҳалок бўлиш ҳолатларига йўл қўйилмаган.

Ҳозирда ёнғин юзасидан терговга қадар суруштирув ишлари олиб борилмоқда.

https://t.me/fvbnamangan/4076


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!