Наманганда фожиа: балиқ овига чиққан эркак ҳалок бўлди

Наманганда фожиа: балиқ овига чиққан эркак ҳалок бўлди

Балиқ овлаш, айниқса, синалмаган сув манбаларида бу иш билан шуғулланиш ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманининг Шаҳанд қишлоғида яшовчи 65 ёшли Муҳиддин Тожибоевнинг балиқ тутишга иштиёқи фожиа билан тугади.

"Халқ сўзи онлайн"нинг ёзишича, қўшни Мингбулоқ туманидан оқиб ўтадиган, халқ тили билан айтганда “Бомба” канали деб номланувчи иншоотдан балиқ тутиш учун ташланган тўрнинг орқасидан сузиб бораётган тўрт нафар “овчи”гирдобга дуч келиб қолади.Шериклари бир амаллаб ундан узоқлашишга муваффақ бўладилар. Муҳиддин акани эса шиддат билан оқаётган сувнинг уюри домига тортади.

Ҳодиса ўтган жума куни содир бўлган эди. Икки кунлик қидирувдан сўнг М. Тожибоевнинг жасади каналнинг қуйи қисмидан қалқиб чиқади. “Яхши инсон эди”, дейишади ҳамқишлоқлари уни хотирлаб.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!