Наманганда фирибгар 5000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Наманганда фирибгар 5000 АҚШ доллари билан қўлга тушди

Жорий йилнинг 15 январь куни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи тадбиркор вилоят ИИБга мурожаат қилиб, унда 13 январь куни Косонсой тумани "Булоқ" пости олдида бир фуқаро билан кўришиб қолганлигини, ўзаро суҳбат давомида эса тадбиркор балиқчилик фермер хўжалиги ташкил қилиш нияти борлигини айтганида ушбу фуқаро туман ҳокимлигида танишлари борлигини ва улар орқали ер олиб бериши мумкинлигини айтиб, бунинг эвазига ҳокимликдаги танишларига 20.000 АҚШ доллари бериш лозимлигини айтган ва аввалдан 5.000 АҚШ доллари талаб қилган.

Тадбиркор ўз мурожаатида ушбу шахснинг ҳаракатлари қонунийлигини текшириб беришни сўраган.

Мазкур аризага асосан, шу куни Наманган вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан холислар ва аризачи гувоҳлигида пулларга кимёвий ишлов берилиб тезкор тадбир ўтказилди.

Тадбир давомида аризада номи келтирилган фуқаро тадбиркордан тумандаги "Косонсой Текмен" корхонаси олдида 5000 АҚШ долларини пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик  йўли билан олган вақтида қўлга олинган.

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу фуқаронинг туман ҳокимлигига ҳеч қандай дахли йўқлиги маълум бўлди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!