Наманганда эркак аёл кишини Қозоғистон фуқаросига сотиб юборди

Наманганда эркак аёл кишини Қозоғистон фуқаросига сотиб юборди

Ўзбекистон Республикасида энг олий қадрият инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа табиий ҳуқуқлари бўлиб, уларни таъминлаш Конституция билан кафолатланади.

Республикаси Жиноят кодексида одам савдоси учун жиноий жавобгарлик белгиланганлиги шахс эркинлиги конституциявий кафолатларидан бири ҳисобланади. Амалдаги жиноят кодекси 135-моддаси биринчи қисми диспозицияси мазмунига кўра одам савдоси деганда одамни олиш-сотиш ёки одамни эксплуатация қилиш мақсадида ёллаш, ташиш, топшириш, яшириш ёки қабул қилиш тушунилади.

Судланувчи Ж.Умуров (исм шарифлар шартли) фуқаро С.Аброровани Қозоғистон Республикасида яхши даромад келтирадиган иш борлигига ишонтириб, унга ҳар ойда 200 АҚШ доллар миқдорида ойлик иш ҳаққи қилиб бериш эвазига беш нафар фуқароларга ошпазлик қилишини айтиб, ушбу ишларга С.Аброровани ёллаб, уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан самолёт орқали Қирғизистон Республикасига ўтказиб, кейинчалик Қирғизистон Республикаси орқали Қозоғистон Республикасига ташиб, дастлаб Қозоғистон Республикаси фуқароси “Жанибек” исмли шахсга фуқаролик паспортлари билан бирга топшириб, кейинчалик у билан келишув ишлари ўхшамаганлиги сабабли уни Қозоғистон Республикаси фуқароси Г.Нафисовадан бўлган 700 АҚШ доллар қарзлари эвазига унинг хизматини қилиб юриши учун топшириб, Г.Нафисова ва бошқа Қозоғистон Республикаси фуқароларидан турли миқдордаги пулларни олиб, ундан фойдаланиб, уни мажбурий меҳнатга жалб қилиб одам савдоси жиноятини қасдан содир этган.

Суд муҳокамаси ўтказилишида Жи­ноят­ процессуал кодексининг 22-моддасига мувофиқ иш бўйича исботланиши лозим бўл­ган барча ҳолатлар синчковлик билан, ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона текшириб чиқилди. Унга кўра суд мажлисида, Ж.Умуров С.Аброровани Қозоғистон Республикасида яхши даромад келтирадиган иш борлигига ишонтириб, унга ҳар ойда 200 АҚШ доллар миқдорида ойлик иш ҳаққи қилиб бериш эвазига беш нафар фуқароларга ошпазлик қилишини айтиб, ушбу ишларга С.Аброровани ёллаб, уни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан Қозоғистон Республикасига ташиб, дастлаб Қозоғистон Республикаси фуқароси “Жанибек” исмли шахсга фуқаролик паспортлари билан бирга топшириб, кейинчалик у билан келишув ишлари ўхшамаганлиги сабабли уни Қозоғистон Республикаси фуқароси Г.Нафисовадан бўлган 700 АҚШ доллар қарзлари эвазига унинг хизматини қилиб юриши учун топшириб, Г.Нафисова ва бошқа Қозоғистон Республикаси фуқароларидан турли миқдордаги пулларни олиб, ундан фойдаланиб, уни мажбурий меҳнатга жалб қилганлиги аниқланди.

Суд, судланувчи, жабрланувчи ва гувоҳларни кўрсатувлари, тарафларнинг музокара сўзларини тинглаб, жиноят ишида тўпланган далилларни суд мажлисида синчковлик билан, тўла, ҳар томонлама ва холисона текшириб, судланувчининг музокара ва охирги сўзларини эшитиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.

Авазбек Инамов, Жиноят ишлари бўйича Чуст туман судининг раиси


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!