Наманганда эгизак миноралар қурилади

Наманганда эгизак миноралар қурилади

Namangan Square "ақлли шаҳар" лойиҳасида бу шаҳарда кўзгули 2 та минора ёнма-ён қурилади (суратда).

ЎзА хабарига кўра, улар Фарғона водийсидаги биринчи осмонўпар бинолар ҳисобаланади. "Ақлли шаҳар" Наманган аэропортидан 1 километр узоқликда 18 гектар майдонда қурилмоқда.

Бу ерда турар жойлар, офислар, савдо марказлари барпо этилади. Бу лойиҳада асосан спортга эътибор берилган: югуриш ва велосипед учун алоҳида йўлаклар, воркаут ва скейтинг ҳудудлари, баскетбол, футзал ва голф майдончалари жой олган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!