Наманганда божхоначилар сомон остига яширилган 2,7 миллиард сўмлик дори-дармонларни фош этди

Наманганда божхоначилар сомон остига яширилган 2,7 миллиард сўмлик дори-дармонларни фош этди

Сифати кафолатланмаган дори воситалари ва товар моддий бойликларни юртимизга яширинча олиб кирилиши ва уларнинг ноқонуний айланмасига қарши божхона органлари томонидан тизимли равишда кураш олиб борилмоқда.

Наманган вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари ДХХ Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари билан ҳамкорликда “Янгиқўрғон” туманида ўтказилган навбатдаги тезкор тадбир давомида йирик қонунбузарлик ҳолатини фош этишди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.

Наманганда божхоначилар сомон остига яширилган 2,7 миллиард сўмлик дори-дармонларни фош этди  Наманганда божхоначилар сомон остига яширилган 2,7 миллиард сўмлик дори-дармонларни фош этди

Қўшни давлат билан чегарадош бўлган мазкур туман ҳудудида тун қоронғусида ҳаракатланиб кетаётган трактор сергак ходимларнинг эътиборини тортди. Бир қарашда “ТТЗ-28” русумли трактор тиркамасига  сомон ўрамлари ортилган эди гўё. Аммо, ушбу сомон ўрамлари ости синчиклаб текширилганда ҳаммаси ошкор бўлди.

Қарангки, фуқаро М.К. бошқарувидаги мазкур трактор тиркамасига ортилган сомон ўрамлари остига умумий қиймати 2,7 миллиард сўмни ташкил этувчи, 4 турдаги, 9229 дона сифати кафолатланмаган дори-дармон  воситалари ҳамда 1010 метр матолар уддабуронлик билан яширилган экан.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!