Наманганда боғча баҳонасида 173,2 млн сўм талон-торож қилинди

Наманганда боғча баҳонасида 173,2 млн сўм талон-торож қилинди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида боғчани таъмирлаш жараёнида 173,2 миллон сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Маълумотга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Учқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, Наманган вилоят ҳокимлигининг Ягона буюртмачи ИК техник назоратчи Н.М. «Н.Б.» МЧЖ раҳбари М.И. билан ўзаро тил бириктириб, тумандаги 41-сонли мактабгача таълим муассасасида амалга оширилган қурилиш ишлари ҳақидаги ҳужжатларга амалда бажарилмаган 173,2 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишларини қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Ҳолат юзасидан Н.М. ва М.И.га нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми «а» банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 228-моддаси 3-қисми (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!