Наманганда аёл нега ўзини ва фарзандини дарёга ташлагани маълум бўлди

Наманганда аёл нега ўзини ва фарзандини дарёга ташлагани маълум бўлди

2021 йил 22 апрель куни соат 01:30да Учқўрғон туманида М.Х  вояга етмаган фарзанди А.М билан Учқўрғон тумани ҳудудидан оқиб ўтган Норин дарёси бўйига келиб, ўзи ва фарзандини дарёга ташлаган вақтида шу ерда хизмат олиб бораётган Ўзбекистон Республикаси Миллий Гвардияси вилоят қўриқлаш бошқармаси ходими томонидан қутқариб қолинган.

Терговга қадар теширув давомида, М.Хнинг бундай ҳаракатларига турмуш ўртоғи В.М билан оилавий келишмовчилик туфайли мунтазам равишда ўзаро жанжаллашганлиги сабаб бўлганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 103-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!