Наманганда аёл фарзандини ўзига боғлаб, дарёга ташлади

Наманганда аёл фарзандини ўзига боғлаб, дарёга ташлади

Жорий йилнинг 22 апрель куни тунги соат 01.20 ларда Наманган вилояти Учқўрғон туманидан оқиб ўтувчи “Норин” дарёси устида жойлашган кўприк кирғоғига тушган нотаниш аёл номаълум сабабларга кўра, фарзанди билан биргаликда сувга ташлаган вақтида, ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган Миллий гвардия Қўриқлаш бошқармаси ходими ҳамда воқеа жойидан ўтиб кетаётган йўловчи фуқаро А.А. лар томонидан қутқарилиб, уларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамдда туман тиббиёт бирлашмасига олиб борилган.

Дастлабки суриштирувлар давомида ушбу аёл Наманган вилояти Учқўрғон туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган фуқаро Х.М. бўлиб 2017 йилда туғилган фарзандини ўзига боғлаган ҳолда сувга ташлагани маълум бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Учқўрғон туман ИИБ томонидан суриштирув ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!