Наманганда автоҳалокат: икки киши вафот этди

Наманганда автоҳалокат: икки киши вафот этди

2019 йил 7 апрель куни соат 03:30ларда Наманган вилоятининг Поп туманида яшаган О.Х. ўзининг Nexia русумли автомашинасини Туркистон маҳалласи ҳудудида ҳайдаб кетаётиб, шу йўналишда ўзидан олдинда ҳаракатланиб кетаётган, фуқаро З.Б. бошқарувидаги КрАЗ-355 русумли юк автомашинаси орқа томонига бориб урилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармасининг ёзишича, натижада Nexia йўловчиси Н.З. жароҳат олиб воқеа жойида, ҳайдовчиси О.Х. касалхонада вафот этган. Nexia автомашинасида бўлган яна бир йўловчи М.С. тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган. Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!