Наманганда автобус ағдарилиб кетди, жароҳатланганлар бор

Наманганда автобус ағдарилиб кетди, жароҳатланганлар бор

Шу йил 29 октябрь куни Наманган вилоятининг Чортоқ туманида яшовчи Б.М. бошқарувида бўлган “Исузу” русумли автобусини “Наманган-Чортоқ” йўлининг 38-км.да ҳайдаб кетаётиб, автобус олд чап томон рессори синиб кетиши натижасида бошқарувни эплай олмай йўл четидаги бетон тўсиққа урилиб, автобус ёнбошлаб қолган. 

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, натижада автобус йўловчиларидан бири нафари жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва яна икки нафарига касалхонада тиббий ёрдам кўрсатилиб, уйларига жавоб берилган.

Автобуснинг қолган 12 нафар йўловчиси воқеа жойида шифокорлар томонидан назорат тариқасида текширилиб, соғ-саломатлиги туфайли уйларига рухсат берилган.

Ҳолат юзасидан дастлабки терговолди ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!