Наманганда 791 700 сўмлик харидни амалга оширган қозоғистонлик сайёҳ қарийб 8 миллион сўмидан айрилди

Наманганда 791 700 сўмлик харидни амалга оширган қозоғистонлик сайёҳ қарийб 8 миллион сўмидан айрилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг Наманган вилояти ҳудудий тузилмасига қозоғистонлик сайёҳ Я.Ц.нинг қизиқарли бир мурожаати келиб тушди.

Истеъмолчи умумий қиймати 791 700 сўм бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини харид қилади. Фақат ўз уйига келганидагина хатоликка йўл қўйилиб, пластик картадан 10 баробар кўп, яъни 7 917 минг сўм миқдоридаги пул маблағлари ҳисобдан чиқарилганини пайқайди. Истеъмолчининг мурожаатлари сотувчи томонидан ҳал этилмагач, Агентликка мурожаат қолдиради.

Ҳудудий тузилма ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси тушунтирилган хат юборилди, унга кўра сотувчи (ижрочи) кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

Aмалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчига пластик картага ўтказиш йўли билан 7 млн 125 минг 300 сўм миқдоридаги пул маблағлари қайтарилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!