Наманганда 7 нафар фермерга ноқонуний қарор қўлланган

Наманганда 7 нафар фермерга ноқонуний қарор қўлланган

Наманган туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими 7 нафар фермер хўжалиги раҳбарига нисбатан ноқонуний қарор қабул қилган. Бу ҳақда "Turon 24" Адлия вазирлиги ахборот хизматига асосланиб хабар берди.

Бу ҳолат Наманган туман адлия бўлими ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими фаолиятини ўрганганида аниқланган.

Таъкидланишича, давлат ер кадастри қоидаларини бузган деб Наманган туманидаги “Саховат кумуш толаси” фермер хўжалиги раҳбари Қ.Қўчқоровага нисбатан 516 720 сўм маъмурий жарима қўлланган. Аслида тадбиркорлик субъектларининг мансабдорлари содир этган маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишлар маъмурий судлар томонидан кўриб чиқилади.

Шунга кўра Наманган туман адлия бўлими юқоридаги ноқонуний қарорларни бекор қилиш юзасидан туман маъмурий судига ариза киритди ҳамда Наманган туман ер ресурслари ва давлат кадастри бўлимининг 7 та ноқонуний қарори бекор қилинди.

Шунингдек, фермерларга белгиланган жарималарни мажбурий тартибда ундиришга оид ижро ҳужжатлари ҳам бекор қилиниб, улар жарима тўлашдан озод этилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!