Наманганда 5 кишилик жиноий гуруҳ қўлга олинди

Наманганда 5 кишилик жиноий гуруҳ қўлга олинди

Жорий йилнинг 8 октябрь куни Норин туманида яшовчи М.М. алоқа хати билан мурожаат қилади. Унга кўра, шу йилнинг 27 сентябрь кунидан 8 октябрь кунига қадар бўлган вақт оралиғида туманда жойлашган “Учқўрғон дон маҳсулотлари” AЖ Ҳаққулобод шахобчаси омборхонасига номаълум шахс девор ошиш йўли билан кириб, у ердан умумий нархи 16361280 сўмлик 3744 кг. “Елита Aлексеевич” навли уруғлик буғдойини ўғирлаб кетганлигини маълум қилади.

Осойишталик посбонлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ва суруштирув ҳаракатлари натижасида ушбу жиноятни Норин туманида яшовчи беш нафар фуқаролар содир этганлиги аниқланган.

Қилган ишидан пушаймон бўлган бу йигитлар энди қонун олдида жавоб беради.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!