Наманганда 17 ёшли йигит пичоқланди

Наманганда 17 ёшли йигит пичоқланди

Наманган. 2020 йил 15 февраль куни соат 21:00 да Норин тумани “Тўлқин” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида синфдошлар орасида ўтказилган тадбир давомида, 17 ёшли О.У., тадбирга қўшни маҳалладан келган 17 ёшли Б.С., билан ўзаро жанжаллашиб, ёнида олиб келган пичоқ билан Б.С.нинг, танасига бир маротаба уриб тан жароҳати етказган. Натижада Б.С. тан жароҳатлари билан касалхонага ётказилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Норин тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми (оғир тан жароҳати етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган, О.У. гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!